Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон "бахтли мамлакатлар" рейтингида нечанчи ўринда?
20.03.2020 14:44,  
680

БМТнинг World Happiness Report рейтингида Финландия қаторасига 3 бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб эътироф этилди.

Дастлабки ўнта ўринга, шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Нидерландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия ҳамда Люксембург киритилган.

АҚШ 18 ўринга лойиқ кўрилган, Германия эса 17 га.

Ўзбекистон 6.258 балл билан 38 ўриндан жой олган. МДҲ давлатлари орасида кейинги ўринларда Қозоғистон (50), Тожикистон (71), Россия (73), Қирғизистон (74), Беларус (75) турибди.

БМТ мутахассисларига кўра, дунёнинг энг бахтсиз мамлакатлари Афғонистон (бахтлилик рейтингининг энг сўнггида), Жанубий Судан, Зимбабве, Руанда, МАР, Танзания, Ботсвана, Яман, Малави ва Ҳиндистон ҳисобланади.

World Happiness Report БМТнинг Барқарор тараққиёт ечимлари бўлими томонидан тузилади. Унда дунёнинг 156 мамлакатлари умр кўриш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар бўйича баҳоланади. Рейтинг 2012 йилдан бери тузилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан