Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон биржасида илк бор ECO-93 туркман бензини сотувга қўйилди
18.09.2020 16:48,  
315

Туркманистоннинг ECO-93 импорт бензини биринчи марта Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига чиқарилди. Бу ҳақда ЎзРТХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Автобензинни 2011 йил Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган Nara-Komfort Servis МЧЖ етказиб беради. Товарнинг бошланғич нархи 100 килограмм учун 600 минг сўмни ташкил этади. Бир тонна бензин ўртача 1293-1370 литрдан иборат.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ АЖда онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.

ЕСО-93 автобензини Туркманистонда 2019 йилдан буён ишлаб чиқарилади. ЕСО-93 автобензинидан фойдаланилганда зарарли чиқиндилар миқдори – олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди – 5 баробар, углерод оксиди – 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан