“Golden Belt” халқаро мусобақаси Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида 5-9 апрель кунлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Жаҳоннинг 13 мамлакатидан спортчилар иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалга сазовор бўлишди.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўзбек боксчилари:
Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Жавлон Юлдашев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-80 кг: Дилшод Рўзметов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов
Кумуш:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Диёр Ўралов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Шоҳрухбек Кенжаев