Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Бош прокурори: «Охирги ҳафтада 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди»
29.11.2019 16:46,  
8125

Кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергоресурслар — газ ва электр энергия билан таъминлашдаги муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бош вазир, шунингдек, айрим ҳудудлар раҳбарлари томонидан қарздорликни камайтириш ўрнига ошишига йўл қўйиб берилганини қаттиқ танқид қилганди.

“Xabar.uz” мухбирига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев газ ва электр энергия таъминотидаги талон-торожликлар ҳақида ахборот берган.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, жойларда газ, электр энергия таъминоти масаласида муаммо кўп. Аҳолини энергоресурслар билан узлуксиз таъминлашда турли ғирромликлар ҳам тўсиқ бўлмоқда.

Кейинги бир ҳафтада 41та ҳолатда 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган. Бу борада 240 та жиноий иш очилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан