Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбега келди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбега келди

Фото: «Дарё»

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазирини Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлашо Гулмуҳаммадзода кутиб олди.

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон—Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.