Ўзбекистон бўйлаб 55 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Ўзбекистон бўйлаб 55 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб, 1 нафари Бухоро вилоятидан, яна 1 нафари эса Хоразм вилоятидан. Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан 3 нафардан, Пастдарғом, Ургут ва Оқдарё туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. 

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.