Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади
10.05.2022 13:28,  
252

Ушбу ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар қилди. 

Келтирилишича, бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ва нам ҳаво массаси таъсири остида бўлди. Ҳудудларнинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони куннинг меъёрий қийматларидан 3-4° га кам бўлади ва 20-25° дан юқори бўлмайди.

Эртага фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида эса кун давомида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° атрофида бўлади.

Пайшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига яна нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 майда жума куни нам ва салқин ҳаво массаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларини камраб олади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 12-17° ни, кундуз кунлари 12 майда 23-28° ни ташкил этади, 13 майда ёмғир пайтида 21-26° гача пасаяди.

Ҳафта давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан