Ўзбекистон бўйлаб кучсиз зилзила кузатилди

Ўзбекистон бўйлаб кучсиз зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, бугун 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да (Гринвич бўйича 06:39 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км.

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича сезилди:

Тошкент : 145 км, 3 балл.

Наманган : 231 км, 2 балл.

Андижон : 273 км, 2 балл.

Фарғона : 215 км, 2 балл.

Гулистон : 74 км, 4 балл.

Жиззах : 126 км, 3 балл.

Самарқанд : 204 км, 2 балл.

Термиз : 352 км, 2 балл.

Қарши : 326 км, 2 балл.

Навоий : 335 км, 2 балл.