Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб ноқулай об-ҳаво туфайли қарийб ярим миллион истеъмолчи электрсиз қолди
22.01.2021 20:16,  
124

АОКАда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди.

Кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши  кузатилаётган кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида, республика бўйича, 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6-10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган. Тезкор маълумотларга кўра, электр энергиясидаги узилишлар натижасида 550.100 истеъмолчилар электр энергиясисиз қолган.

Тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида аввалдан ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари, уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машиналари, махсус техникалар ҳамда раҳбар ҳодимлардан иборат навбатчилик ташкил этилган бўлиб, содир бўлган авариявий ҳолатлар  туну-кун ташкил этилган навбатчи бригадалар томонидан техника хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, барча авариявий ўчган 110-35 кВ кучланишли тармоқлар ҳамда 247 дона 6-10 кВ кучланишли линиялар тармоққа қайта уланди.

Айни вақтда истеъмолчиларни босқичма-босқич тармоққа қайта улаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек,  электр энергиясиз қолган 350.200 дан ортиқ ёки деярли 60 фоизи қайта тармоққа уланиши таъминланди.

Ҳозирда республика бўйича 6-10 кВ кучланишли 229 дона ҳаво линияларда узилишлар мавжуд бўлиб, ушбу вужудга келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг тизим корхоналари ходимлари томонидан туну кун таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Авариявий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳудудий корхоналарда 395 дона тармоқ трансформаторлар, 191,8 тонна трансформатор мойи, 947 дона таянчлар, 53,9 тонна турли ўлчамдаги сим, 41,5 километр кабел маҳсулотлари ҳамда 638 дона кабел муфталаридан иборат захира яратилди. Мазкур тезкор бригадалар алоқа воситилари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган.

 “Ўзгидромет” маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити айрим ҳудудларда бугун ҳам давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан