Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон олмалари Ўзбекистон бозорида нархлар тушишига сабаб бўлмоқда
7.02.2020 08:25,  
1794

Ўзбекистон бозорларига катта миқдорда қирғиз олмалари кириб келмоқда.

EastFruit таҳлилчилари маълумотларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва боғбонлар 2020 йилнинг дастлабки ойида олма нархи килограмига $2 (19000 сўм)дан бўлишини кутаётган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг улгуржи бозорларида қирғиз олмалари 1 кг учун $0,60 (5700 сўм)дан сотилмоқда.

Таққослаш учун: Эрон олма улгуржи бозорда кг учун 1,15 доллардан таклиф қилинади, бу Қирғизистон олмасидан деярли икки баравар қиммат. Шунга қарамай, эроний олмалар маҳаллийларига нисбатан анча арзон.

Қирғизистондан ҳозирда икки хил навли олмалар келмоқда: “Старкримсон” ҳамда “Семеренко”.

Таҳлилчиларга кўра, январ ойида Ўзбекистонда олма нархи ўртача 20 фоизга пасайган ва Қирғизистондан арзон олма етказиб берилиши кескин ўсиши нархларнинг янада пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, баъзи савдогарларнинг омборларидаги олма аллақачон ёмонлаша бошлади ва улар уни сотишга мажбур бўлмоқдалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан