Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бу йил ўтган йилга нисбатан катта ҳажмда олтин экспорт қилди
22.10.2019 18:02,  
155

Давлат статистика қўмитаси 2019-йилнинг дастлабки 3 та чораги бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасига доир ҳисобот чиқарди.

Жорий йилда дастлабки 9 ойи мобайнида олтин экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2.6 марта ортган ва жами экспорт маҳсулотларининг 29.1 %и олтин савдоларига тўғри келади. Ҳисобот даврида 3.9 млрд долларлик олтин экспорт қилинган.

Иккинчи ўринда хизматлар (18.6 %) ва учинчи ўринда энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари (16.1 %) экспорт қилинган.

Ўзбекистон ҳар йили 70-80 тонна олтин экспорт қилади. Жорий йилда ҳам 80 тонна олтин сотилиши режалаштирилган.

Айни пайт жаҳон бозорида бир троя унсия олтин баҳоси 1489.28 $ни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан