Ўзбекистон бу йил Тожикистонга $2,5 млнлик ёрдам юборди

Ўзбекистон бу йил Тожикистонга $2,5 млнлик ёрдам юборди

Тожикистон 2020 йилнинг январ ойидан бери Ўзбекистондан умумий қиймати 2,5 миллион долларга тенг инсонпарварлик ёрдами қабул қилган. Бу ҳақда Asia-plus нашри хабар бермоқда.

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Тожикистон 43 мамлакатдан 7 миллион 787 минг долларлик ёрдам олган.

Ўзбекистон томондан кўрсатилган ёрдам умумий ёрдамнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Ўзбекистондан кейинги ўринларда Хитой (қарийб $2 млн.) ва Россия ($865 минг) турибди.

Мавзуга доир: Душанбеда Ўзбекистондан келтирилган мобил шифохоналар ишга тушди