Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Чехия экспорт банки билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда
8.05.2020 18:29,  
64

«Чехия Экспорт банки», Чехиянинг «Юни Кредит Банк» филиали ва ЭГАП (Экспорт кафолат-суғурта жамияти) каби ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш, лойиҳалар учун имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш ҳамда молия ва суғурта соҳасида Ўзбекистон мутахассисларнинг малакасини ошириш ва молия-техникавий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Чехия саноат ва савдо ҳамда транспорт вазири Карел Гавличек ўртасида бўлиб ўтган видеоконференцияда муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон-Чехия ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги келишувга эришилди, гуруҳнинг вазифаси ушбу соҳада ўзаро савдо ҳажмини оширишдан иборат бўлади.

Чехия томони Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига киришда, «GSP+» Европа Иттифоқининг имтиёзлар тизими бенефициар-мамлакати мақомини олишда ва ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини имзолашда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан