Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда
2.08.2022 15:21,  
98

Жорий йилнинг 2 август куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг ялпи мажлис олдидан қўмита мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун билан қарз суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг ялпи мажлис олдидан қўмита йиғилишида ушбу қонун дасталбки тарзда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ушбу қонунни ишлаб чиқишда давлат қарзини бошқаришда парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича самарали яхлит тизимни яратишга эътибор қаратилган. 

Қонун билан давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги белгиланмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун билан давлат қарзи ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг устуворлиги, давлат қарзининг чекланган ҳажмлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг давлат қарзини бошқаришдаги ваколатларни белгилаш назарда тутилган.

Қонун нормаларига мувофиқ, давлат қарзини бошқариш соҳасидаги Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг ваколатлари белгиланмоқда.

Хусусан, Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгилаб қўйилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан