Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон декабрда ЕОИИда кузатувчи мақомини олади - Россия савдо-саноат вазирлиги
1.12.2020 21:38,  
413

Жорий йилнинг декабрида Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олади.

Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирлиги департамент бошлиғи Михаил Анисимов «Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик» онлайн-конференциясида қилган чиқишида айтди.

«Ўзбекистонга декабрда Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади», - деди Анисимов.

Ҳозирда ЕОИИда Молдова кузатувчи мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 январда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида ЕОИИ масаласида ўз фикрини билдирганди. Ўзбекистон президенти гап аъзолик эмас, ҳамкорлик тўғрисида кетаётганлигини таъкидлаганди.

 «Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таянамиз», деганди Ўзбекистон раҳбари.

 6 март куни Вазирлар Маҳкамасида мамлакатнинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги юзасидан олиб борилган таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари якуни бўйича тегишли хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига киритиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳукумат ЕОИИга кузатувчи-давлат сифатида қўшилишга қарор қилди.

 26 март куни парламентда ЕОИИ билан ҳамкорликни таҳлил қилиш учун барча партиялар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.  

 Апрел ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кузатувчи-давлат мақомида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга овоз берди. Унда қатнашган 132 депутатдан 86 нафари буни ёқлаган, 32 нафар депутат қарши бўлган, 14 нафари эса бетараф овоз берганди.

 Май ойида эса масала Сенатда ҳам овозга қўйилиб, тасдиқланди. 71 сенатор ЕОИИ кузатувчиси бўлишни ёқлаб овоз берган бўлса, 16 сенатор қарши чиқди, юқори палатанинг 4 аъзоси бетараф қолди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан