Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон делегацияси "Катта дубулға"ни 5 медаль билан якунлади
4.04.2022 09:46,  
95

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси маълумотига кўра, дзюдо бўйича бўлиб ўтган "Катта дубулға" турнири ўз якунига етди. 

Қайд этилишича, мусобақанинг сўнгги беллашувида ўзбекистонлик Алишер Юсупов грузиялик Гурам Тушишвили билан чемпионлик учун баҳс олиб борди.

Энг оғир вазн тоифасида курашган полвон дастлаб вазари ишлашга муваффақ бўлган. Бироқ баҳс ўртасида тажрибали рақиб, Токио-2020 финалчиси, жаҳон чемпиони иппон баҳоси билан беллашувни фойдасига ҳал қилган.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Анталя "Катта дубулға" мусобақасини 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медаль билан якунлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан