Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди
3.05.2022 12:18,  
54

Бугун, 3 май куни эрта тонгда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўтган икки йил давомида COVID-19 пандемияси туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этолмади. 

Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон делегацияси томонидан ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан