Ўзбекистон диний эркинлик бўйича "Алоҳида ташвишланадиган мамлакатлар" орасида қолмоқда

Ўзбекистон диний эркинлик бўйича

Тошкент. Минор масжиди

АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси 2020 йил учун ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, 2019 йилда Ўзбекистон диний эркинлик борасида ижобий ўсиш тенденсиясига эга бўлди. Диний эркинлик борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилиши муҳим қадам бўлганлиги эътироф этилган. Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилиши бунинг сабабларидан бири бўлган.

Ҳисоботда, шунингдек, Тошкент ва Наманганда ўтказилган "соқол олиш"га қаратилган кампаниялар ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва ҳижоб воқеаси ҳам эслатиб ўтилган.