Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон дунёнинг туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлари орасида 4-ўрин
4.02.2020 08:56,  
282

UNWTO (Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Жумладан, мамлакатимиз туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. Independent нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. 

Ушбу рўйхатда шунингдек Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17 ва 20-ўринларни эгаллаган. 

Қуйида туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатини кўришингиз мумкин:

1. Мянма (40,2%)
2. Пуэрто-Рико (31,2%)
3. Эрон (27,9%)
4. Ўзбекистон (27,3%)
5. Черногория (21,4%)
6. Миср (21,1%) 7.
Вьетнам (16,2%)
8. Филиппин (15,1%)
9. Малдив ороллари (14,9%)
10. Багама ороллари (14,6%)
11. Қатар (14,5%)
12. Арманистон (14,4%)
12. Жанубий Корея (14,4%)
13. Туркия (14,0%)
14. Босния ва Герцеговина (13,7%)
15. Тунис (13,6%)
16. Лаос (11,5%)
17. Озарбайжон (11,4%)
18. Исроил (10,5%)
19. Литва (10,1%)
20. Қозоғистон (10,0)

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан