Ўзбекистон элчиси онлайн тарзда Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон элчиси онлайн тарзда Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиғини топширди

Фото: ТИВ

2020 йил 8 июль куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси элчиси Дилшод Ахатовнинг Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган суҳбат чоғида Ҳиндистон Президенти икки ва кўп томонлама шаклларда, шунингдек, CОВИД-19 тарқалишига қарши курашдаги самарали ҳамкорликни қайд этди.

Шунингдек, Ҳиндистон раҳбари 2021-2022 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига Ҳиндистон номзодини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик изҳор этди ва халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдирди.