Ўзбекистон элчиси “Толибон” тайинлаган ТИВ раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон элчиси “Толибон” тайинлаган ТИВ раҳбари билан учрашди

2 октябрь куни Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Моттакий Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ва у билан бирга келган делегация билан учрашди. 

Таъкидланишича, суҳбат чоғида икки томонлама алоқалар муҳокама қилинган. Суҳбатда икки мамлакат ўртасида парвозларнинг бошланиши ҳақида ҳам сўз борган. 

Моттакий Ўзбекистонга миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга умид билдирган.