Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Ўзбекистон элчихонаси Москвада ватандошлар иштирокида бўлиб ўтган можароли вазиятни ўз назоратига олди
6.04.2022 14:45

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими оммавий ахборот воситаларида Москва шаҳрининг Шелепихинская набережная ҳудудида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида юзага келган можаро ҳақидаги хабарлар тарқатилиши муносабати билан ушбу вазиятни ўз назоратига олди, шунингдек, Россиянинг тегишли тузилмалари билан алоқада бўлиб турибди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Дипломатик миссия маълумотига кўра, 1 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 9:00да полиция Шелепихинская набережнаяда жойлашган 34/7-уй ҳудудида фуқаролар ўртасида юзага келган можаро ҳақида хабар олган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган полиция ходимлари эҳтимолий ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олган. Жабр кўрганлар йўқ. Можаро иштирокчилари суриштирув ишларини ўтказиш учун ҳудудий ички ишлар бўлимига олиб келинган. Ушбу можаро маиший сабаблар туфайли юзага келган, дея таъкидламоқда консуллик бўлими вакиллари.

Ҳибсга олинганлар «майда безорилик» моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд органлари фуқароларни маъмурий ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ички ишлар ходимлари судга ҳуқуқбузарларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича ҳужжатлар тайёрламоқда.

ОАВ хабарларида можарода 120 га яқин киши иштирок этгани тўғрисида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки бир гуруҳ шахслар яқин атрофда бўлиб, можарони кузатиб турган (ушбу объект ёпиқ ҳудуд бўлиб, ундан фақат назорат пункти орқали кўчага чиқиш мумкин).

Вазият элчихонанинг консуллик бўлими назоратига олинган.

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз