Ўзбекистон энг кўп олтин сақловчи давлатлардан бирига айланди

Ўзбекистон энг кўп олтин сақловчи давлатлардан бирига айланди

Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) жорий йил сентябрь ойи якунлари бўйича энг кўп олтин сақловчилар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Дарё.

Рейтингда олтин-валюта захиралари бўйича Ўзбекистон 17-ўринни эгаллади. Ҳисоботда мамлакат 325,7 тонна олтин сақлаши маълум қилинади. Бу республикада мавжуд умумий захиранинг 56,2 фоизини ташкил этади.

Қўшни давлатлардан Қозоғистон 377,3 тонна олтин билан 15-ўринни банд этган.

Рейтингда биринчи ўринда АҚШ (8133,5 тонна), иккинчи ўринда Германия (3366,8 тонна) ва учинчи ўринда Халқаро валюта фонди (2814 тонна) қайд этилган.