Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ЕОИИ бозорида тўлақонли иштирок этишни режалаштирмоқда
19.01.2021 18:46,  
346

Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламент асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2021 йилги давлат дастури лойиҳасида сўз боради.

Дастур лойиҳасида Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллашириш вазифаси белгиланган.

Унга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар йил давомида ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш, ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламент асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар, ўтказилаётган тадбирлар ва режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш таклифини жамоатчилик муҳокамаси учун билдирган.

Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Гайдар форумида Россия 2020 йили Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган Ўзбекистон яқин истиқболда иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлишига умид боғлаганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан