Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ЕОИИга қўшилишга қарор қилдими?
21.10.2019 08:58,  
848

“Ўзбекистон-24” телеканалида Сенат аъзоси Иминов Одилжон “Эксперт фикри” рукни остидаги кўрсатувда чиқиб, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳақида анча кенг гапирди. Иминжон Одилов - Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари, Андижон вилояти вакили ҳисобланади.

Сенат вакили чиқишининг асосий нуқталари қўйидагилар:
• Дунёда минтақавий ва глобал иктисодий интеграциялашув кетаяпди, Ўзбекистон бу жараёнлардан четда қолиши керак эмас;
• ЕОИИ – дунёдаги энг чуқур иқтисодий интеграцион лойиҳа ҳисобланади;
• Ўзбекистонга келаётган туристларнинг 70% - ЕОИИ давлатлари улушига тўғри келади;
• Ўзбекистон ЕОИИ кирса, бу иқтисодга, фан ва техника ривожига фақат ижобий таъсир қилади;
• 2030 йилга бориб, ЕОИИнинг умумий иқтисодий ва ҳалқаро салоҳияти ниҳоятда юқори бир даражага чиқади...
• Ўзбекистон – ЕОИИга қўшилиши – ҳар томондан фақат фойда!

Демак, хулоса қилишга асос борки, Ўзбекистон ҳукумати, Президент Мирзиёев ЕОИИга кириш борасида қарор қабул қилган кўринади. Лекин, бу ташкилотга киришнинг аниқ кўриниб турган салбий жиҳатлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрилдими? Агар бу қарор босимлар остида қабул қилинган бўлса, ташкилотга кириш – босимларни ўн-юз баравар ошириб юборишини ҳамма тасаввур қилади-ку?! Агар босимларсиз, аниқ ҳисоб-китоб билан қабул қилинган бўлса, унда нега бу интеграциянинг салбий жиҳатлари ҳақида гапирилмаяпди? Баҳс-мунозаралар, давлатнинг экспертиза хулосалари, докладлари қани?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан