Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Facebook, TikTok, Telegram ва бошқа компанияларга талабнома юборди
12.05.2021 14:09,  
290

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ўрганишга бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.

Мазкур назорат-таҳлил тадбирида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 2021 йил 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазкур моддаларига кўра энди “Facebook Inc.» (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.денги) каби ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда ушбу маълумотларни жисман юртимиз ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда базаларда йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши ҳамда шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Бу эса, ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон Республикасида қонуний фаолият юритишни исташса, ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шартилигини ёки белгиланган тартибда маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини англатади.

Давлат персоналлаштириш маркази директори У. Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишда марказ томонидан бугунги кунга қадар бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида хорижда фаолият юритаётган “Facebook Inc.» (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.денги) компанияларига қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилган. Шунинг билан бирга, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида яратилган pd.gov.uz ахборот тизими орқали шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) операторларини шахсга доир маълумотлар базаларининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, депутат Ш. Шарафутдинов Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига бундай нормаларнинг киритилиши авваламбор фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат эканлигини айтиб, бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 27-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлади.

Халқ вакилларининг қайд этишича, сўнгги йилларда юқорида номлари келтирилган ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли хил кибер ҳужумлари уюштирилиб келинмоқда. Бунинг натижасида миллионлаб инсонлар, қолаверса Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланмоқда. Фуқароларимизнинг паспорт маълумотларига ноқонуний тарзда эга бўлаётганлар, ушбу маълумотлардан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий манфаатлар йўлида фойдаланишлари хавфи ортмоқда.

Шунга қарамасдан, қонун нормаси кучга кирганига 1 ой бўлган бўлсада ваколатли давлат органи томонидан мазкур соҳа бўйича кўзга кўринадиган натижаларга эришилмаганлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан