Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фармацевтика саноатида умумий қиймати 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари ишга туширилди
16.06.2022 11:14,  
27

Охирги беш йилда фармацевтика саноатида умумий қиймати 500 миллион долларлик 100 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Улардан 65 таси хорижий инвесторлар иштирокида яратилгани фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,5 баробар, экспорт ҳажмини эса қарийб беш баробар ошириш имконини берди. 2026 йилга бориб дори воситалари ишлаб чиқариш 3 баробарга, Ўзбекистон бозорида маҳаллий маҳсулотлар улуши эса 80 фоизга етказилади. Бу рақамлар 15-16 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Халқаро фармацевтика форумида маълум қилинди.

Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон корхоналари томонидан 3,8 триллион сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 29 фоизга ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 221 фармацевтика корхонаси, 15,7 минг дорихона ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан