Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фермерлар кооперацияларини йўлга қўйишда Туркия тажрибасидан фойдаланади
14.02.2020 19:46,  
324

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан қадамма-қадам воз кечиш масалалари ҳам йиғилишда батафсил муҳокама қилинди.

Хабарда айтилишича, пахта ва ғаллага давлат буюртмасини бекор қилиш масаласида ҳам Жаҳон банки экспертлари иштирокида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

– Бу йил қишлоқ хўжалигида катта ислоҳотларни бошлаяпмиз. Ҳокимлар бу масалани чуқур тушуниб, ичига киришлари шарт. Энди орқага йўл йўқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини эркинлаштирмасак, манфаатдорликни оширмасак, иқтисодий ўсиш ва самарадорликка эришиб бўлмайди, – деди Президентимиз.

Шу боис кластерлар молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, уларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни алоҳида фаолият тури сифатида кредитлаш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган жойларда пахта тозалаш заводлари негизида фермерлар кооперациялари йўлга қўйилиши белгиланди.

Бу тажриба Туркияда ўзини оқлаган. Ушбу тизимнинг энг муҳим жиҳати – фермерлар нафақат пахта хомашёсини, балки уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни (тола, чигит, шрот, шелуха) сотишдан ҳам манфаатдор бўлади.

Яна бир аҳамияти – пахта етиштиришда рақобат шаклланади. Кластерлар ва кооперативлар ўртасида рақобат бўлса, бундан фақатгина фермерлар, яъни ер эгалари бўлган деҳқонлар манфаатдор бўлади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан