Ўзбекистон фуқаролари навбатдаги чартер рейсда Қоҳирадан қайтди

Ўзбекистон фуқаролари навбатдаги чартер рейсда Қоҳирадан қайтди

Фото: Дунё АА

16 июнь, сешанба куни Covid-19 пандемияси пайтида бортида 177 нафар Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб қайтган Мисрдан учинчи чартер рейси Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасининг маълум қилишларича, парвоз ватандошларни чет элдан олиб чиқиш учун ҳукумат томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилган.

Тошкентда Мисрдан келган фуқаролар икки ҳафта давомида карантинга жойлаштирилди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 17 июн ҳолатига кўра, Мисрда коронавирус билан оғриган беморларнинг умумий сони 47 856 ни ташкил қилади, 12 730 киши тузалди ва 1766 бемор вафот этди.