Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелгача қолдирилган

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелгача қолдирилган

Ватанга қайтиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелга қадар қолдирилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси РИА Новости нашрига маълум қилди.

“Ҳозирча йўқ, 20 апрелни кутяпмиз”, - дея жавоб берган элчихона вакили фуқароларни Ўзбекистонга олиб кетиш махсус рейси санаси белгиланганми деган саволга.

Элчихона Ўзбекистонда 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилганини эслатиб ўтган.