Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилишича, мамлакатимизда жорий йилда жами 8 миллион 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 триллион 450 миллиард сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган. Ўзбекистоннинг 4 миллион 400 минг фуқароси мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 триллион 798 миллиард 4 миллион сўм қарздор.
Шундан 2022 йилнинг 28 сентябрь санасига қадар 2 тиллион 5 миллиард сўм, яъни 58 фоизи тўланган. Шу билан биргаликда, 4 миллион 400 минг нафар фуқароларнинг ўтган йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда умумий ҳисобда 2 триллион 798 миллиард 4 миллион сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.
Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлашлари лозим.
Ойлик даромад манбаига эга бўлган 236 минг 600 та корхона ва ташкилотларда ишловчи 1 миллион 700 минг нафар ходимларга жорий йилда 1 триллион 300 миллиард сўм солиқ ҳисобланган. Қайд этилишича, 2022 йилнинг 28 сентябрь кунига қадар 636 миллиард 800 миллион сўми яъни 48 фоизи тўланган, 1 миллион 106 минг 400 нафарининг 691 миллиард 300 миллион сўми, 52 фоизи тўланиши лозим.
Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимлар томонидан жорий йилда тўланиши лозим бўлган 3,3 миллиард сўмдан 2,2 миллиард сўм (65,9 фоиз), Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш вазирлиги 5,1 миллиард сўмдан 3,3 миллиард сўм (64,5 фоиз), Олий суд 1,7 миллиард сўмдан 1 миллиард сўм (62,1 фоиз), Адлия вазирлиги 2,5 миллиард сўмдан 1,5 миллиард сўм (60,5 фоиз) солиқ тўловлари 15 октябргача амалга оширилиши керак бўлади.