Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 16-қаватдан тушиб ҳалок бўлди
11.01.2020 15:58,  
338

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 5 январь куни Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманида Ўзбекистон фуқароси Р.Х.нинг жасади топилган.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик фуқаро қурилаётган объектнинг 16-қаватидан тушиб кетган. Айни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга юборишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан