Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. У бошқаларга ҳам юқтирган
3.12.2021 15:21,  
987

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги омикрон коронавирус штаммининг биринчи ҳолатлари ҳақида хабар берди, деб ёзади The Korea times маҳаллий газетаси — дея хабар бермоқда 'Aniq.uz' нашри.

Хабар қилинишича, эр-хотин 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган ва 25 ноябрь куни CОВИД-19 ташхиси қўйилган. Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни коронавирус инфекцияси аниқланган ўзбекистонлик таниши уларни аэропортдан уйига олиб борган.

Кейинчалик, CОВИД-19 эр-хотинлар ва улар билан яқин алоқада бўлган бошқа шахсларнинг фарзандида топилган.

Расмийларнинг фикрича, бу вақт ичида Кореянинг икки фуқароси, бир нафар Ўзбекистон фуқароси ва уларнинг оила аъзолари алоқада бўлганлар сони 270 га яқин кишини ташкил этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаросида CОVID-19 ташхиси қўйилганидан бир кун аввал у Инчеон шаҳридаги диний муассасага ташриф буюрган, у ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар йиғилган. Ҳозирги вақтда бу диндорлар ҳам тест топшириши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан