Ўтган йили илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонида лига кубоги мусобақаси ташкил этилган эди.
Лига кубоги мусобақасининг 2020-йилги мавсумида Қирғизистон ҳамда Тожикистондан 4 тадан жамоа қатнашади.
Қирғизистоннинг етакчи клублари – “Дордой” (Бишкек), “Алай” (Ўш), шунингдек, “Абдиш-ата” (Кант) ҳамда “Каганат” (Ўш) клублари янги мавсумда Лига Кубоги баҳсларида қатнашишини тасдиқлаб, расмий хат юборишди. Шунингдек, Тожикистоннинг “Ҳўжанд” (Ҳўжанд), “Регар-ТадАЗ” (Турсунзода), “Кўктош” (Рудакий) ҳамда “Истаравшан” (Истаравшан) жамоалари ҳам Ўзбекистон Лига Кубогида иштирок этиш ниятида эканини тасдиқлади.
Лига кубогининг амалдаги соҳиби Тошкентнинг Пахтакор жамоаси ҳисобланади.