Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Гаага конференцияси Уставини ратификация қилади
27.02.2020 17:42,  
94

Бугун, 27 феврал куни Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган Sof.uz мухбирининг хабар беришича, унда Қўмита аъзолари “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

Гаага конференциясининг асосий мақсади аъзо давлатларга халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдан иборатдир. Ҳозирги кунда ташкилотга 82 та мамлакат аъзо ҳисобланади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу халқаро тузилманинг тўлақонли аъзосига айланиши халқаро фуқаролик, оилавий ва хусусий ҳуқуқнинг унификацияси жараёнида мамлакатимизнинг иштирокини, замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий соҳани янада ривожлантиришни ҳамда чет элда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2019 йилда вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳам тинглашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан