Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 12 дона A320neo самолётларини сотиб олади
20.01.2023 22:24,  
83

Франциянинг самолётлар ишлаб чиқарувчи  Airbus компанияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси саёҳатга бўлган талаб ортиб бораётган бир шароитда ўз паркини модернизация қилиш ва кенгайтиришни давом эттирмоқчи бўлганлиги сабабли, 12 та A320neo самолётига буюртма берганини маълум қилди.

Қайд этилишича, авиакомпания паркида айни пайтда Airbus’нинг 17 та A320 самолётлари бўлиб, янги харид қилинадиган самолётларнинг қайси йўналишларга қўйилиши ҳақида бирор тасдиқланган хабар йўқ. Бироқ A320neo самолётлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари' МАК паркида бўлган 11 та A320-200 учоқлари (ўртача ёши 11,3 йил)ни алмаштириши ҳам мумкин.

"Airbus" билан имзоланган шартнома йўловчиларимизга энг замонавий ва қулай ҳаво кемаларини тақдим этишга қаратилган авиапаркимизни модернизация қилишга оид стратегиямиздаги янги қадамдир', – дейди Ўзбекистон миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси Илҳом Маҳкамов.

Маълум қилинишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" паркида 37 та самолёт мавжуд бўлиб, улардан учтаси ҳозирда тўхтаб турибди ва ижарага олинган 5 та Airbus A321neo самолётидан фойдаланади.

Авиакомпания узоқ масофали халқаро парвозлар учун Boeing 787 Dreamliner ҳамда Boeing 757 ва 767 самолётларидан фойдаланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан