Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учга бўлинди
11.11.2019 18:19,  
1595

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584 сонли Фармони ижросини тўла якунлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эндиликда компания таркибий жиҳатдан учта компанияга бўлинди: Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ҳамда Uzbekistan Helicopters.

Uzbekistan Airways АЖ шартномалар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекцияси, «Учувчилар мажмуаси», «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» моддий-техник таъминот мажмуаси» давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Uzbekistan Airports АЖга аэропортларни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш учун инвестицияларни, шу жумладан аэропортларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик ва етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда жалб қилиш вазифалари юклатилди.

Мамлакатимизнинг 11 та шаҳарларидаги аэропортлардаги давлат улушлари Uzbekistan Airports АЖ балансига ўтказилди. Булар қуйидагилар:

· “Андижон халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Наманган халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Қарши халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Самарқанд халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ;

· “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ;

Uzbekistan Helicopters “Махсус авиация ишлари авиамкомпанияси” ДУК негизида ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан