Ўзбекистон Ички ишлар вазири АҚШ элчиси билан нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Ички ишлар вазири АҚШ элчиси билан нималарни муҳокама қилди?

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазир Пўлат Бобожонов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даниэль Розенблюм билан учрашди.

ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олдилар.

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жиҳозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир.

Бўлиб ўтган учрашув натижасига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Даниэль Розенблюм Америка дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлаб ўтди.