Ўзбекистон илм-фанга ажратиладиган маблағларни ЯИМнинг 2 фоизигача оширмоқчи

Ўзбекистон илм-фанга ажратиладиган маблағларни ЯИМнинг 2 фоизигача оширмоқчи

Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Илм-фан соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни босқичма-босқич 2030 йилга ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи миқдоригача, шу жумладан 2022 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 0.8 фоизи миқдоригача ошириш мўлжалланмоқда.

Бунда илм-фан соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини 2020-2022 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрларига мувофиқ амалга ошириш ва Ўзбекистонда илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини 2022-2030 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрларига эришиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга ошириш назарда тутилган.

Масъул ижрочилар — Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Йўлдошев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), вазирлик ва идоралар.