Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон – инвестиция киритиш учун энг кутилмаган жой
11.11.2019 17:27,  
1047

Forbes.kz нашрида Ўзбекистоннинг инвеститсиявий салоҳияти ҳақида мақола эълон қилинди. Мақола нашрнинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Райнер Майкл Прайс томонидан тайёрланган.

Sof.uz бу мақолани ўзбек тилида тақдим этмоқда.

Ўзбекистонни инвестициялар учун энг кутилмаган жой деб аташ мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев амалга оширган социализмдан капитализмга ўтиш дунё инвестицион харитасида 50 миллиард долларлик иқтисодий қудратни кўрсатиши мумкин. Мамлакат қадимги буюк ипак йўлида жойлашган Самарқанд, Тошкент каби тарихий шаҳарлари билан машҳур. Бугунги кунда тезюрар темир йўл орқали боғланган бу шаҳарлар АҚШ-Хитой ўртасидаги савдо урушлари фонида жаҳон савдосида муҳим рўл ўйнай бошладилар. Тошкентда қиймати 1,7 млрд. долларлик халқаро бизнес ва молия маркази барпо қилинмоқда.

Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири. Мамлакат икки йил ичида иқтисодий-ижтимоий таназзулдан эркин иқтисодиётга ўта олди. Мирзиёев валюта курсини сузувчи курсга ўтказди, капитал назоратини камайтирди, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган бизнес шаклларидан давлат улушини камайтиш ташаббуси билан чиқди. 2018 йилда туризм оқими икки баробар кўпайди. 2019 йилнинг биринчи ярмида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўтган йилга нисбатан тўрт баравар ошди.

Ғарбнинг кўплаб мамлакатлари қарзга ботган бир пайтда, Ўзбекистонда ташқи қарз даржаси анча паст: ЯИМнинг 19,8 %ини ташкил қилади, холос. Шу йилнинг феврал ойида ҳукумат халқаро облигациялар (eurobonds) ҳисобига 1 млрд. $ йиғди. Аввал бошда даромадлилиги 5,375% бўлган 10 йиллик облигациялар ҳозир 110 $дан сотилмоқда, уларнинг даромадлилиги эса 4 %гача тушиб кетди. Ўзбекистоннинг рейтинги инвеститсиялар даражасидан уч поғонага пастдир (S&P ва Fitch бўйича BB- даража). Кўплаб ривожланган бозорларда ишлайдиган салбий фоиз ставкалари фонида фонд менежерлари Ўзбекистоннинг кредит рейтингига тобора ижобий баҳо бермоқдалар, деди тажрибали инвестор Марк Мобиус. Унинг фикрича, мамлакатнинг инвеститсиявий жозибадорлиги, шунингдек, газ, олтин ва металлар каби табиий ресурсларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ўзбекистон, шунингдек, жаҳон пахта экспортида ҳам етакчилардан бири.

"Daruma Capital"нинг бошқарувчи ҳамкори Ёдгор Гафуровнинг таъкидлашича, маҳаллий корхоналар ички капитал бозорини қондира олмайдиган пулга жуда катта эҳтиёжга эга. Банк секторини консерватив тартибга солиш ва миллий валютада қарз олишнинг юқори кўрсаткичлари компанияларни ички бозорда кредит олишга туртки бермоқда. Буларнинг барчаси халқаро инвесторлар учун қизиқарли истиқболларни очади.

Ўзбекистон банк сектори глобал инвесторлар учун жиддий имкониятлар майдонига айланиши мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатда банк хизматларидан фойдаланиш даражаси жуда паст. Мутахассисларнинг фикрига кўра, аҳолининг атиги 5 фоизида омонат ҳисобварақлари мавжуд ва иш ҳақи асосан нақд пулда тўланади. Яқин келажакда бу нарса ҳукумат иш ҳақларини фақат нақдсиз кўринишда тўлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан кейин ўзгариши керак.

"Ўзбекистон ҳали ҳам етарлича баҳоланмаётганига қарамай, мамлакат қимматли қоғозлари кенг сармоявий имкониятлар ва ички бозорга таклиф қилинмоқда, ғ деди AFC Uzbekistan Фондининг инвеститсиялар бўйича менежери Скот Ошеров. «Тошкент» Республика фонд биржасидаги кўпгина компаниялар нархлари / даромадлари нисбати 5 дан пастроқ ва даромадлилиги 25% гача бўлган савдо билан шуғулланадилар. Хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистондаги тез ўзгариб турадиган вазиятни тушуниши вақт талаб қиладиган саволдир".

Мирзаолим Дилшодов таржимаси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан