Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Жиноят кодексидан икки модда чиқариб ташланиши мумкин
1.12.2019 13:34,  
1319

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Жиноят кодексидан 2 та модда чиқариб ташланиши мумкин. Ҳозирда қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилган.

Адлия вазирлиги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиб, жавобгарликни либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 189-моддасида белгиланган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 192-моддасидаги рақобатчини обрўсизлантириш учун белгиланган жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш ҳам таклиф этилмоқда.

Таъкидланишича, мамлакатда рақобат муҳитини шакллантириш ва монополистик фаолиятга қарши курашишга доир ижтимоий муносабатлар “Рақобат тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.

Ушбу қонуннинг 27-моддасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланган бўлиб, жиноий жавобгарликка тортилиш масаласи назарда тутилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан