Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«​​Ўзбекистон ЖСТга кириш бўйича музокараларни имкон қадар тезроқ якунламоқчи»​
12.11.2019 10:29,  
206

Ўзбекистон ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёнини иложи борича тезроқ якунлашни истайди, аммо ташкилотга киришнинг аниқ санаси маълум эмас. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон-Евроиттифоқ” Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Бу ҳақда Праймʼга асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

“Биз аниқ муддатларни белгиламаяпмиз. Аммо, Европа иттифоқи билан шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш ҳамда ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёнини иложи борича тезроқ тугатиш истаги бор”, - деди у.

Шу билан бирга, вазир ЕИ билан келишув бўйича гапираркан, у келгуси йилда ҳам имзоланиши мумкинлигини истисно қилмади.

2017 йил ноябрь ойининг охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга кириш бўйича ишларни қайта бошлаганини маълум қилди. 2019 йил июль ойида Ўзбекистон томони ташкилотга кириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни ЖСТга тақдим этди. Аввалроқ, ЖСТ бош директорининг ўринбосари Алан Вулф Ўзбекистон расмийларининг ушбу ташкилотга кириш бўйича музокаралари икки йил давом этиши мумкинлигини айтганди.

Бундан ташқари, октябрь ойида Ўзбекистон 2021 йил охирига қадар Евросиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо зонаси тўғрисида шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан