Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон коронавирус сабабли Афғонистон билан чегарасини​ ёпиши мумкин
24.02.2020 16:12,  
716

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ёпилиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё» ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳукуматдаги манбанинг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штабининг 24 февралдаги йиғилишида айнан Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон—Афғонистон чегарасини вақтинча ёпиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги бошқа муносабатларга доир бошқа масалалар, кўриладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинган. Йиғилиш ҳақида расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 23 февраль куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат рўйхатга олингани маълум бўлди. Бемор бир неча кун аввал Эроннинг Қум шаҳрида бўлиб қайтгани айтилмоқда — бу шаҳар ҳозирги кунда Эрондаги коронавирус ўчоғи бўлиб турибди.

Ўзбекистон расмийлари Эрон билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқяптими ёки йўқ — ҳозирча номаълум. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан