Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрлиги айтилмоқда
17.09.2020 16:33,  
625

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасидаги саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Жавоб: Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар.

Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

▫️Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан