Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 685,1 тонна ананас импорт қилинган.
Ананас импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,4 тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп ананас импорт қилган давлатлар:
Коста-Рика – 258,7 тонна
Қозоғистон – 155,6 тонна
Хитой – 126,5 тонна
Эквадор – 84 тонна
Туркия – 28 тонна
Нидерландия – 21 тонна