Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон Марказий банки дунёда олтин сотиб олувчиларнинг учлигига кирди
29.07.2022 13:41,  
50

Жаҳон Олтин Кенгаши (WGC) ҳисоботида айтилишича, жорий йилнинг иккинчи чорагида дунёда олтин қазиб олиш 5 фоизга ошиб, 1,1 минг тоннагача етди. 

Бу даврда олтинга бўлган талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга камайиб, 948 тоннани ташкил қилди. 

WGC экспертларининг таъкидлашича, Марказий банклар 2022 йилнинг иккинчи чорагида ўз захиралари учун 180 тонна сотиб олган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кам. 

Жорий йилнинг иккинчи чорагида қимматбаҳо металнинг йирик харидорлари Ироқ (34 тонна), Туркия (27 тонна), Ўзбекистон (26,4 тонна) ва Қозоғистон (16 тонна) Марказий банки бўлди. 

Олти ой давомида Туркия Марказий банки 63 тонна олтин, ундан кейин Миср (44 тонна) ва Ироқ (34 тонна) олтин сотиб олди. 

"Олтин ҳозирда портфелдаги фиат валюталарининг кўплиги хавфини самарали камайтирадиган мувозанатлаштирувчи актив сифатида ишлайди. Олтин, шунингдек, захираларнинг инфляция ва сиёсий хатарларга чидамлилигини оширади”, - дея изоҳ берди Откритие Инвестментс товар бозорлари бўйича таҳлилчиси Оксана Лукичева.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан