Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг йирик олтин харидорлардан бирига айланди
17.02.2022 07:43,  
295

World Gold Councul маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг йирик олтин харидорлардан бирига айланди. Бу ҳақда Spot нашри хабар бермоқда.

Бир ой ичида орган 8,4 тонна қимматбаҳо металлни қўлга киритиб, дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Регулятор 21,5 тонна олтин сотилган ноябрь ойида рекорд даражадаги савдодан сўнг олтин захираларини тўлдирди.

Сотувчилар ва харидорлар

Расмий захиралардаги олтиннинг умумий ҳажми 2021 йилнинг охирги ойида 14,2 тоннага ошди. Туркия энг йирик харидорга айланди, сотувдан сўнг ўз захирасини яна 10,1 тоннага оширди. Йил охирида у 394,2 тоннани ташкил этди.

Ҳиндистон захира банки олтиннинг 3,7 тоннага кўпайиши билан учинчи ўринни эгаллади. Тўртинчи ўринда Қирғизистон бўлиб, у қимматбаҳо металлар захирасига 1,1 тонна қўшди.

Қозоғистон Миллий банки олтинни декабрь ойида энг фаол сотган (4,8 тонна). Иккинчи ўринда Шри-Ланка жойлашган бўлиб, у бир ой ичида 3,6 тонна ёки олтин захираларининг ярмини сотган. Учинчи ўринни 1,6 тонна билан Польша эгаллади.

Жаҳон олтин захиралари ўтган йили 463 тоннага ошиб, кетма-кет 12-йилдирки ортиб бормоқда. Банклар талабни қисман қўллаб-қувватлаган ҳолда қимматбаҳо металлардаги захираларни кўпайтиришда давом этмоқда. 2022 йилда ҳам бу давом этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки бир йил давомида олтин захираларини 30 тоннага оширди. Шундай қилиб, регулятор ушбу кўрсаткич бўйича биринчи бешта давлатдан жой олди.

Биринчи ўринни 90 тонна олтин сотиб олган Таиланд эгаллади. Ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (+77,5 тонна) — унинг захираларидаги ўсиш 2009 йилдан бери рекорд ўрнатди. Ўзбекистон, шунингдек, Венгрия (+63 тонна) ва Бразилия (+62 тонна)ни ҳам ортда қолдирди. Йил давомида Венгрия олтин захиралари уч баравар ошди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан