Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларига экспорт ҳажмини оширди
22.07.2022 11:27,  
22

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларига қандай таъсир кўрсатгани акс этган.

Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил июнь ойидаги савдо алоқалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-июнь ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

2022 йилнинг январь- июнь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 15,1 фоизга ўсиб, 3,4 млрд. долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 13,9 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 1,4 млрд долларни (ўсиш 20,3 фоиз), импорти эса 2,0 млрд долларни (ўсиш 18,9 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь-май ойи якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланма:

– Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,1 млрд. долларни (ўсиш 9,9%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 624,7 млн. долларга, импорт ҳажми эса 1,5 млрд долларга етди.

– Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 589,2 млн. долларни (ўсиш 38,5%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 483,0 млн. долларга, импорт ҳажми эса 106,2 млн долларга етди.

– Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 418,2 млн. долларни (ўсиш 9,8%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 91,8 млн. долларга, импорт ҳажми эса 326,4 млн долларга етди.

– Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 289,7 млн. долларни (ўсиш 23,1%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 211,0 млн. долларга, импорт ҳажми эса 78,7 млн долларга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан