Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий Осиёда очлик индекси бўйича энг яхши натижани кўрсатмоқда
22.12.2022 16:50,  
90

Очлик индекси бўйича Глобал рейтингда (Global Hunger Index) Ўзбекистон 121 та давлат ичида 21-ўринни эгаллади. ЎзР индекси 5,6 баллни ташкил этди. 

Индекс болалар ўлими, тўйиб овқатланмаслик, болаларда ўсишнинг сустлашиши каби кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади. Унинг қиймати қанчалик кичик бўлса, рейтингда мамлакатнинг ўрни шунчалик юқори бўлади ва унда очлик хавфи паст бўлади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижани кўрсатмоқда. 

Кейинги ўринда Қозоғистон (24-ўрин), Қирғизистон (40-ўрин), Туркманистон (49-ўрин) ва Тожикистон (69-ўрин). 

Белорусия, Босния ва Герцеговина, Чили очликдан энг ҳимояланган мамлакатлар деб тан олинган. 

Озиқ-овқат билан боғлиқ энг ёмон Яманда, Марказий Африка Республикасида ва Мадагаскарда кузатилмоқда. Россия рейтингда 28-ўринда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан