Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолмоқда
15.01.2022 09:27,  
403

Бу ҳақда Британиянинг нуфузли The Economist нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласини эълон қилди.

Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:

хомашё товарлари экспортига қарамлик;

аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;

иқтисодиётдаги беқарорлик;

уюшган жиноятчилик.

Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:

мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;

оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;

мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.

Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан